ЎзА Ўзбек

05.11.2019 Чоп этиш версияси

Россия темир йўл қуришда Қирғизистон билан ҳамкорлик қилади

Россия темир йўл қуришда Қирғизистон билан ҳамкорлик қилади

Қирғизистон Россия билан ҳамкорликда “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” темир йўли қурилишининг техник-иқтисодий асослари (ТИА)ни ишлаб чиқди. Бу ҳақда “Кыргыз темир жолу” МК” давлат корхонасининг темир йўл қурилиши ва лойиҳалаштириш дирекцияси раҳбари Жамшитбек Калилов маълум қилди.

“Россия билан ҳамкорликда ТИА ишлаб чиқилди. Йўл қаердан ўтиши, қурилиш билан бир вақтда қайси конлар ўзлаштирилиши ва бошқалар белгиланди. Россия молиялаштириш масаласини кўриб чиқмоқда. Ўзбекистонда бўлдим, улар ҳам ёрдам беришга ваъда беришди”, - деди Калилов.

“Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” темир йўл қурилиши борасидаги ташаббус 2000-йилларда илгари сурилган, аммо шундан бери ҳаётга татбиқ этилмай келади. 2002 йилда Пекин бўлажак йўлнинг ТИАсини аниқлаштириб олди ва унинг йўналишини белгилади. Бу ғояга кўра Торугарт довонидан ўтадиган йўл Арпа джайлоо (яйлови) орқали ўтиши, кейин эса Узген тумани орқали Қорасув шаҳрига ва у ердан Ўзбекистонга ўтиб кетиши керак бўларди. Темир йўлнинг умумий узунлиги 268 километрни ташкил қилиши керак эди. 

2017 йилда “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” йўл қурилиши бўйича уч томонлама ишчи гуруҳи тузилди, ҳамда учта турли вариант кўриб чиқилаётгани маълум қилинди. 

1 547
ЎзА