ЎзА Ўзбек

15.09.2020 Чоп этиш версияси

​Россия ташқи ишлар вазири: "Россия ғарбнинг санкциялари муҳитида яшашга кўникди"

​Россия ташқи ишлар вазири: "Россия ғарбнинг санкциялари муҳитида яшашга кўникди"

"Россия ғарбнинг санкциялари муҳитида яшашга кўникди ва Европа Иттифоқига ҳам умид қилиб бўлмасликка ишонч ҳосил қилди", деди Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.

"Бизнинг Евроиттифоқ билан муносабатларимизни ривожлантириш бўйича узоқни кўзлаган режаларимиз кўп эди. Бизда Европа билан энергетика, юқори технологиялар соҳаси, умуман, иқтисодий ҳамкорлик бўйича қатор ҳужжатлар мавжуд", деди вазир “Россия 1” телеканали эфирида.

Унинг сўзларига кўра, “Афсуски, Евроиттифоқ ўзининг геоиқтисодий, стратегик мақсадларига мос келувчи ҳаракатларни АҚШнинг манфаатлари учун қурбон қилмоқда ва "Россияни жазолаш" деб аталувчи ҳаракатда ундан қолишмасликка интилмоқда”.

1 373
ЎзА