ЎзА Ўзбек

07.11.2019 Чоп этиш версияси

Россия Сурия нефти бўйича АҚШ билан ҳамкорлик қилмайди

Россия Сурия нефти бўйича АҚШ билан ҳамкорлик қилмайди
Россия Сурия нефти бўйича АҚШ билан ҳамкорлик қилмайди, бу нефть Сурия халқининг бойлиги ва у сурияликлар ихтиёрига кўра идора қилиниши лозим.

Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Вершинин шундай фикрни айтиб, журналистларга “Биз бу масала, нефть масаласида АҚШ билан ҳамкорлик қилмаймиз. Ишонамизки, Сурия ўз табиий бойликларига, жумладан, нефтга ҳам ўзи эгалик қилади”, деб таъкидлади.

Аввалроқ, “Ассошиэйтед Пресс” агентлиги АҚШ Президенти Дональд Трамп Сурия шарқидаги нефть конлари хавфсизлиги таъминланиши бўйича чора тадбирларни маъқуллаганини маълум қилганди.

1 574
ЎзА