ЎзА Ўзбек

03.10.2018 15:55:55 Чоп этиш версияси

Россия санкцияларга қарамасдан Эрон билан ҳамкорликни давом эттиради

Россия энергетика вазири Александр Новак журналистлар билан бўлган учрашувда ҳатто Эронга нисбатан янги санкциялар қўлланган тақдирда ҳам Россия у билан ҳамкорликни давом эттиради, дея таъкидлаган. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар тарқатган.

“Бизнинг узоқ йиллик иқтисодий шеригимиз ҳисобланган Эрон билан ҳамкорликни давом эттириш мамлакатимиз учун жуда муҳим ва биз яна янги лойиҳаларни амалга ошириш истагидамиз”, деган Александр Новак

Шунингдек, Александр Новак Эрон Нефть вазири Бижан Намдар Зангенеҳ билан музокаралар ўтказиши ҳақида айтиб ўтган.

Маълумот учун: 2018 йил май ойида АҚШ президенти Доналд Трамп Вашингтоннинг Эрон ядровий дастурига оид, яъни Эрон ядровий қуроллардан воз кечиши лозимлигини белгиловчи қарорини эълон қилган эди. Аммо Эрон ядро қуролдан воз кечмади. Шундан сўнг Қўшма Штатлар президенти Эронга нисбатан собиқ санкцияларни қайта тиклаши ва янгиларини киритиши ҳақида огоҳлантирганди.

Ниҳоят шу йилнинг 7 август куни Эроннинг автомобиль сектори, олтин савдоси ва металларни қайта ишлаш саноатига нисбатан янги санкциялар жорий қилинди. Эроннинг нефть даромадларини нольга камайтиришга қаратилган санкциялар 4 ноябрьдан кучга киради.