ЎзА Ўзбек

03.10.2018 12:15:36 Чоп этиш версияси

Россия С-300 ракеталарини Сурияга етказиб беради

Россия мудофаа вазирлиги Сурияга С-300 ракеталарини етказиб бериш бўйича тайёрланган видео ролик чоршанба куни Россия 24 ва “Звезда” телеканаллари орқали эълон қилинди, дейилади ТАCC ахборот агентлиги келтирган маълумотларда.

Лавҳада Россия мудофаа вазирлигининг Ан-124-100 “Руслан“ деб номланувчи самолётидан Хмеймим ҳаво базасида С-300 ҳаво мудофаа системасининг туширилиш жараёни акс этган.

2 октябрь куни Хавфсизлик кенгаши аъзолари билан учрашувда Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Президент Владимир Путинга Россия ҳарбийларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 49 та С-300 ҳаво мудофааси тизимини етказиб берилиши ҳақида маълум қилди.

Шойгу, 24 сентябрь куни Суриядаги Ил-20 самолётлари экипажининг Исроил ҳаво кучлари ҳужуми туфайли ҳалок бўлиши Москвани қўшимча хавфсизлик чораларини қўллашга мажбур қилганини таъкидлаб ўтди.