ЎзА Ўзбек

24.09.2018 Чоп этиш версияси

Россия мухолифати лидери қамоқдан озод қилинди ва яна қамоққа олинди

Россия мухолифати лидери қамоқдан озод қилинди ва яна қамоққа олинди Россия мухолифати етакчиси Алексей Навальный душанба куни қамоқдан озод қилинди ва дарҳол полиция томонидан яна ҳибсга олинди.

Навальный рухсатсиз норозилик намойиши учун 30 кунлик қамоқ жазоси тайинланган эди. Ушбу жазони тўлиқ ўтаб озодликка чиққан Алексей Навальный шу куннинг ўзида яна қамоққа олинди. Бунга сабаб Навальный қамоқдан чиққач ўз тарафдорлари билан учрашган ва оммавий ахборот воситаларига берган интервьюсида Владимир Путин мухолифатга қарши ноқонуний ҳаракатлар қилганлиги ҳақида гапирган.

Унинг матбуот котиби Кира Ярмишнинг айтишича, полиция уни намойиш уюштириш ва инсонларга жисмоний зарар етказиш каби айбловлар билан ҳибсга олган.

Унинг сўзларига кўра, бу ҳуқуқбузарликлар учун 20 кунлик қамоқ жазоси тайинланиши мумкин.

3 064
ЎзА