ЎзА Ўзбек

07.09.2020 Чоп этиш версияси

Россия: коронавирусга қарши эмланишга оид вакцинация синови учун барча инфратизим тайёр

Россия: коронавирусга қарши эмланишга оид вакцинация синови учун барча инфратизим тайёр

Россия пойтахти Москвада бу ҳафтада кўнгиллиларнинг коронавирусдан эмланишига оид вакцинация тадбирлари бошланади.

“INTERFAX.RU” бу ҳақда хабарида қайд этилишича, аввалроқ пойтахт шаҳар мери Сергей Собянин йиғилишда президент Путинга шу хусусда маълумот бергани айтилганди.

Собяниннинг айтишича, “Sputnik V” вакцинасининг рўйхатдан ўтказилганидан кейинги синови учун барча инфратизим тайёр ҳолга келтирилган.

Ҳозирда беш минг киши вакцинацияда қатнашиш учун рўйхатда турибди.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, яқинда вакцинанинг дастлабки партияси Москвадаги учта поликлиникага етказиб берилгани маълум қилинганди.

3 172
ЎзА