11.11.2019 Чоп этиш версияси
Россия европаликларнинг пулига янги қуролларни сотиб оладими?

Польша ҳукумати раҳбари Матеуш Моравецки “Шимолий оқим-2” лойиҳасини қўллаб-қувватловчи Европа мамлакатларини танқид қилиб чиқди.
“Financial Times” нашри хабарида қайд этилишича, “Мазкур лойиҳа туфайли Россия европаликларнинг пулига янги қуролларни сотиб олади”, деди Польша бош вазири.
Аввалроқ, Польша “Шимолий оқим-2” лойиҳаси бўйича маълумот тақдим этмагани учун европалик йирик энергокомпаниялардан бирига 44,7 миллион доллар жарима солгани маълум қилинганди.
2 438
ЎзА