ЎзА Ўзбек

15.09.2020 Чоп этиш версияси

Россия Беларусга — ҳарбий машғулот, 1,5 млрд. доллар ва коронавирусга қарши вакцина

Россия Беларусга — ҳарбий машғулот, 1,5 млрд. доллар ва коронавирусга қарши вакцина

Сочида Россия ва Беларус президентларининг учрашуви бўлиб ўтди. Унда Владимир Путин Минскка 1,5 миллиард доллар кредит тақдим этилишини эълон қилди, шунингдек, у Беларус Россияга ишлаб чиқарилган коронавирусга қарши вакцина етказиб берилувчи биринчи мамлакат бўлишини тасдиқлади.

Россия ва Беларус келгуси йилдан деярли ҳар ойда икки мамлакат ҳудудида ҳам мудофаа мақсадларидаги тадбирларни ўтказиб боради. Владимир Путин шу ҳақда маълум қилиб, ҳарбий машғулотларнинг барчаси “шу пайтгача белгиланган режалар” асосида бўлиб ўтишини таъкидлади.

“Интерфакс” хабарида айтилишича, Путин яқинда Беларусда бошланувчи икки мамлакат ҳарбийларининг ўқув машғулотлари бундан бир йил олдин режалаштирилганини эслатиб ўтди.


2 943
ЎзА