ЎзА Ўзбек

29.04.2020 Чоп этиш версияси

Россия ҳарбийлари орасида коронавирусга чалинганлар 960 кишига етди

Россия ҳарбийлари орасида коронавирусга чалинганлар 960 кишига етди

Мамлакат мудофаа вазирлиги сайтида келтирилишича, “Россия Федерацияси қуролли кучларида мартдан 28 апрелгача ўтказилган ялпи тест текширувлари натижасида 960 нафар ҳарбий хизматчининг коронавирусга чалингани маълум бўлган.

Уларнинг 327 нафари Россия мудофаа вазирлигига қарашли госпиталларда даволанмоқда. 217 киши хизмат қилаётган қисмларнинг изоляторларида муолажа оляпти. 8 киши мамлакат соғлиқни сақлаш тизимига қарашли муассасаларда шифо топаётган бўлса, яна 408 киши уйида сақланмоқда“, – дейилади вазирлик тарқатган бюллетенда.

1 199
ЎзА