ЎзА Ўзбек

11.02.2019 15:15 Чоп этиш версияси

Россия: АҚШ ўз қўшинларни Суриядан бутунлай олиб чиқиб кетиши лозим

Россия: АҚШ ўз қўшинларни Суриядан бутунлай олиб чиқиб кетиши лозим

РИА Новостининг хабар беришича, бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков маълум қилган. 

“Биз АҚШдан ўз қўшинларини Суриядан бутунлай олиб чиқиш кетиш ҳақидаги ваъдасининг устидан чиқишини талаб қиламиз” деган у. 

Эслатиб ўтамиз, АҚШ Президенти Дональд Трамп 2018 йилнинг декабрида Сурияда “Ислом давлати” террорчилик гуруҳи устидан ғалаба қозонилганлиги, энди бу ерда мамлакат қўшинлари ортиқ қолмаслигини эълон қилган эди. Сал вақт ўтиб, Оқ уй матбуот котиби Америка ўз ҳарбийларини Суриядан олиб чиқишни бошлагани, аммо “Ислом давлати” устидан қозонилган ғалаба коалиция фаолиятини тўхтатмаслигини маълум қилди. ​

ЎзА
1 360