ЎзА Ўзбек

17.10.2020 Чоп этиш версияси

Роберт О'Брайен: "Россияда санкциялар тортилмаган соҳа деярли қолмади"

Роберт О'Брайен: "Россияда санкциялар тортилмаган соҳа деярли қолмади"

АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Роберт О'Брайен Россияда санкциялар тортилмаган соҳа деярли қолмади, деб фикр билдирди.

"Муносабатларимиздаги муаммо ҳам айнан мана шунда", деди у.

Шунингдек, маслаҳатчининг айтишича, Россия Президенти Владимир Путиннинг стратегик ҳужум қуролларини қисқартириш бўйича Келишув муддатини ҳеч қандай шартларсиз узайтириш таклифи ҳам Вашингтон учун мақбул эмас.

О'Брайеннинг тахминича, Москва пировардида АҚШнинг таклифларига розилик билдиради.

1 292
ЎзА