ЎзА Ўзбек

27.08.2019 Чоп этиш версияси

Ўрмон ёнғинлари давом этаётган Амазонкага хайрия маблағлари йўналтирилмоқда

Ўрмон ёнғинлари давом этаётган Амазонкага хайрия маблағлари йўналтирилмоқда

“Earth Alliance” хайрия ташкилотининг асосчиларидан бири Леонардо ди Каприо ўрмон ёнғинларидан жабр чекаётган Амазонка минтақасига ёрдам бериш учун беш миллион доллар миқдорида маблағ йўналтирди.

Бундан аввалроқ, Франция Президенти зудлик билан Амазонкадаги ўрмон ёнғинларини ўчириш учун 20 миллион евро йўналтиришини билдирган эди. Канада ҳукумати ҳам шу мақсадда 15 миллион доллар ажратишни ваъда қилган. Мамлакатнинг ушбу ташаббуси “катта еттилик” учрашувида келишилган умумий ёрдамга алоқадор эмас.

Маълумки, Амазонка ўрмонларида ёнғин бир неча ҳафтадан буён давом этмоқда. Ҳозирги кунгача олов қамраб олган ҳудуд 2018 йил давомида ўт кетган жойга нисбатан 82 фоиз кўпроқ майдонни эгаллаган. Бразилиянинг Миллий космик тадқиқотлар институти (INPE) томонидан тақдим этилган маълумотга кўра, пайшанба ва жума кунларининг ўзида мамлакатда рўй берган 1 минг 663 та янги ёнғиннинг тенг ярми Амазонка ҳудудига тўғри келади.

2 738
ЎзА