ЎзА Ўзбек

24.09.2018 23:57:43 Чоп этиш версияси

Қримда автобус билан юз берган ЙТҲда беш киши ҳалок бўлди


Қримнинг Первомайский туманида автобус ва автомашина иштирокида ЙТҲ оқибатида беш киши ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда «РИА Новости».

“Дастлабки маълумотларга кўра, автомобиль VAZ-2110 қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиши натижасида автобус билан тўқнашиб кетган. Оқибатда беш киши ҳалок бўлди”, дейилади хабарда.

Ҳудуддаги фавқулодда хизмат вакилининг айтишича, ҳодиса Первомайский туманидаги Каштановка қишлоғи ҳудудида юз берган.
Воқеа содир бўлган жойда текшириш ишлари олиб бориляпти ҳамда жабрланганларга ёрдам кўрсатилмоқда.