Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

04.09.2018 12:27 Чоп этиш версияси

Римда қадимий обида деворининг бир қисми қулаб тушди

Римда қадимий обида деворининг бир қисми қулаб тушди

Сайёҳлар кўз ўнгида қадимий обида ҳисобланган Рим анжуманлар саройи деворининг бир қисми қулаб тушди, деб хабар бермоқда “РИА Новости“ ахборот агентлиги.

Қадимий девор шаҳарнинг Монте-Тарпео кўчасида жойлашган. Бахтсиз ҳодиса туфайли жабрланганлар аниқланмаган. Ҳудудга полиция, ўт ўчириш хизмати ходимлари жалб қилинган. Воқеа сабаблари ўрганилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, яқинда австриялик ёш сайёҳ Колизейнинг бир бўлагини синдириб, “қимматбаҳо эсдаликни” сумкасига яширишга уринганди. Ушбу ҳолат назоратчилар эътиборидан четда қолмаган.

Зуҳра Мирзабоева, ЎзА