ЎзА Ўзбек

15.10.2018 11:55:49 Чоп этиш версияси

Рим Папаси Шимолий Кореяга ташриф буюриши мумкин

Жанубий Корея расмийларининг душанба куни қилган баёнотида Рим Папаси Френсис Шимолий Кореяга бориш истагини билдирган. Бу Шимолий Кореяни дунёга очилаётганига яна бир белги бўлади, дейилади баёнотда.

Хабарда айтилишича, Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин ўтган ҳафта Папани ўз мамлакатига таклиф этган.

Жанубий Кореянинг Демократик партияси раиси Ли Ха Чан душанба куни “Yonhap” ахборот агентлигига берган интервьюсида “Папа Френсис келаси баҳорда Шимолий Кореяга боришни режалаштирмоқда”, дея айтиб ўтган.

Ли маълумотлар манбасига аниқлик киритмаган. Агар ташриф амалга оширилса, бу Папанинг Шимолий Кореяга илк маротаба ташрифи бўлади.

Маълумот учун Шимолий Корея ва Ватикан расмий дипломатик алоқаларга эга эмас. Шимолий Корея конституциясида диний эркинликлар кафолатланган, аммо барча ибодатхоналар давлат томонидан назорат қилинади ва мамлакатда очиқ диний фаолият олиб боришга йўл қўйилмайди.