Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

13.03.2018 18:29 Чоп этиш версияси

Рекс Тиллерсон АҚШ Давлат котиби лавозимини тарк этди

Рекс Тиллерсон АҚШ Давлат котиби лавозимини тарк этди АҚШ Президенти Дональд Трамп Рекс Тиллерсонни Давлат котиби лавозимидан озод этди. Унинг ўрнини Марказий разведка бошқармаси директори Майк Помпео эгаллади, дея хабар бермоқда РИА Новости.

Дональд Трамп Тиллерсонга миннатдорлик изҳор қилиб, Помпеонинг янги лавозимда «мисли кўрилмаган ишларни амалга оширишига» ишонч билдирган.

Марказий разведка бошқармаси раҳбарлигига Жина Хаспел тайинланган. Бундан аввал у Майк Помпеонинг ўринбосари бўлиб ишлаган.

ЎзА
8 867