ЎзА Ўзбек

06.09.2019 Чоп этиш версияси

Путин Россиянинг “Катта саккизлик”ка қайтишга тайёрлигини билдирди

Путин Россиянинг “Катта саккизлик”ка қайтишга тайёрлигини билдирди

Россия Президенти Владимир Путин Шарқ иқтисодий форумида Россиянинг “Катта еттилик” мамлакатлари билан очиқ мулоқотга тайёрлигини айтди. Риа Новости бу ҳақда хабар қилади.

“Ўз вақтида “Катта саккизлик”нинг навбатдаги саммити Россияда бўлиши керак эди. Буни биз бекор қилмадик, ҳамкорларимиз шундай қилишди”, деб таъкидлади Путин.

Унингча, ҳар қандай фикр алмашинув, ҳатто у номуносиб бўлган “баланд овозда” бўлса ҳам, ҳамиша фойдали бўлади.

4 630
ЎзА