ЎзА Ўзбек

27.07.2018 16:54 Чоп этиш версияси

Путин: Россия Африка давлатлари билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдор

Путин: Россия Африка давлатлари билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдор
Йохансбургдаги BRICS (Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой ва Жанубий Африка бешталиги) етакчилари учрашувида Россия Федерацияси президенти Владимир Путин ўз мамлакати саноат, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, коммуникация, геология каби соҳаларда Африка давлатлари билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдор эканини маълум қилган. 

РИА Новости келтирган иқтибосга кўра, Путин Россия ишбилармонлари африкалик ҳамкорлар билан турли йўналишларда иш олиб боришга қизиқиш билдираётгани ҳам қайд этиб, бунга бир неча мисоллар келтирган. Шунингдек, Ангола президенти билан саммит доирасидаги учрашувда ҳамкорликда олмос конларини ўзлаштириш масалалари муҳокама қилинган. ОАВнинг қайд этишича, бу ерда "Катока" кони назарда тутилмоқда. Дунёда қазиб олинаётган олмаснинг 6 фоизи шу кон ҳиссасига тўғри келади. 

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА
3 476