ЎзА Ўзбек

15.01.2020 Чоп этиш версияси

Путин Бош вазир лавозимига Михаил Мишустинни таклиф этди

Путин Бош вазир лавозимига Михаил Мишустинни таклиф этди

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин мамлакат Бош вазири лавозимига Федераль солиқ хизмати раҳбари Михаил Мишустин номзодини таклиф этди, деб хабар бермоқда РИА Новости ахборот агентлиги Кремль матбуот хизмати хабарига асосланиб.

“Президент Владимир Путин Михаил Мишустин билан учрашув ўтказди ва уни Бош вазир лавозимига таклиф қилди. Унинг розилиги билан Президент Думада кўриб чиқиш учун Мишустиннинг Бош вазир лавозимига номзодини тақдим этди”, – деб хабар берган Кремль матбуот хизмати.

7 238
ЎзА