ЎзА Ўзбек

15.01.2020 Чоп этиш версияси

Президент Владимир Путин Федераль мажлисга мурожаатнома йўллади​

Президент Владимир Путин Федераль мажлисга мурожаатнома йўллади​

Бугун Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Федераль мажлисга мурожаатнома йўллади.

Мурожаатномада қуйидаги масалаларга аҳамият қаратилди: 

Путин бош вазирни тасдиқлашда Давлат Думасига ишонч билдиришга чақирди.

Парламент ҳукуматни шакллантиришда катта масъулиятни ўз зиммасига олиши керак, деди Президент Путин.

Путин президентлик лавозимига даъвогарлар учун қатор талабларни илгари сурди: улар Россияда камида 25 йил яшаган бўлиши ва ҳеч қачон бошқа давлат фуқаролигини олмаган бўлиши лозим.

Россиянинг қуролланиш соҳасига тўхталар экан, давлат раҳбари “мамлакатнинг мудофаа имкониятлари 10 йилларга таъминланганини таъкидлади. Аммо муваффақиятлардан маст бўлмаслик, бушашмаслигимиз керак. Мазкур соҳада дунёда юз бераётган ўзгаришларни кузатиб ва таҳлил қилиб, олдинга қараб ҳаракатни давом эттиришимиз керак, деди Президент.

Россия худди мудофаа соҳасидаги каби сунъий интеллект, рақамли технологиялар, генетика соҳаларида ҳам катта муваффақиятларга эришишга қодир, деди у.

Владимир Путин Яқин Шарқдаги вазиятга ҳам тўхталиб шундай деди:

"Сиёсий ирода ва қатъиятлилик кўрсатиш лозим. БМТнинг ўрни жуда ҳам муҳим. Ядровий қуролга эга бўлган беш давлат тинчлик ва хавфсизлик учун барча зарур ҳаракатларни қилиши лозим. Бу йил Иккинчи жаҳон урушининг тугаганига 75 йил тўлади. Биз Ғалаба ҳақидаги ҳақиқатларни ҳимоя қилишимиз лозим. Россияда Иккинчи жаҳон уруши бўйича архив ҳужжатлари мажмуйи яратилади", деди у.

Россия давлат раҳбари ахборот технологиялари ҳақида ҳам тўхталиб ўтди:

"Бугунги кунда интернет кундалик эҳтиёжга айланди. Россия ўзининг ижтимоий тармоғига, мессенжерларига, почта ва қидирув тизимларига, бошқа миллий ресурсларига эга дунёдаги саноқли давлатларнинг бири ҳисобланади. Шу муносабат билан “Арзон интернет” лойиҳасини ҳаётга жорий қилишни таклиф қиламан. Бутун мамлакат бўйича муҳим ижтимоий аҳамиятга эга бўлган интернет-сервисларга текин киришни таъминлаш лозим", деди Путин.

Президент мамлакат ички ялпи маҳсулоти ҳажмини ошириш борасида тўхталиб, "2021 йилда мамлакат ЯИМининг ўсиш сурати жаҳон бўйича ЯИМ ўсиши суръатидан юқори бўлиши керак", деди.

Путин мактабларда бошланғич синфларда таълим олаётган ўқувчиларни бепул иссиқ овқат билан таъминлаши таклиф этди.

Унинг таъкидлашича, бола мактабга борса, унинг ота-онаси, айниқса оналарида ишга чиқиш ва қўшимча даромад топиш учун учун кўпроқ имконият туғилади.

Путин 2020 йил 1 январдан бошлаб уч ёшдан етти ёшгача бўлган ҳар бир бола учун ойлик нафақа тўланишини эслатди.

Шунингдек, мамлакат аҳолисининг ўсиши маммоларига ҳам эътибор қаратди. Унинг таъкидлашича, мамлакат демографик тузоқдан чиқиб олиши ва аҳоли сонининг ошишини таъминлаш лозим.

"2019 йилда туғилиш бўйича бир аёлга 1,5 та бола тўғри келган. Тўғри, Европанинг кўплаб мамлакатларида ҳам манзара тахминан шундай, лекин бизнинг мамлакатимиз учун бу кам ", деди Путин.

4 581
ЎзА