ЎзА Ўзбек

13.08.2019 Чоп этиш версияси

Португалиялик ҳайдовчилар иш ҳақи оширилишини талаб қилмоқда

Португалиялик ҳайдовчилар иш ҳақи оширилишини талаб қилмоқда

Португалиялик бензин ва бошқа ёнғиндан хавфли маҳсулотларни ташувчи автомобиль ҳайдовчилари муддати чекланмаган иш ташлаш эълон қилди, бу эса сайёҳлик мавсумининг айни авжида ёқилғи қуйиш шохобчаларида муаммолар келтириб чиқаради. “Кечадан бошлабоқ нафақат Португалияда, балки Испаниянинг чегарадош ҳудудларида ҳам узундан-узун навбатлар вужудга келди”, дейилади “24 Horas” маълумотида.

Айниқса, Алгарви сайёҳлик ҳудудида вазият мураккаб, бу жой якшанба куниёқ ёқилғи таъминотидан узилган. Иш ташловчилар иш ҳақи оширилишини талаб қилмоқда.

2 411
ЎзА