ЎзА Ўзбек

15.01.2020 Чоп этиш версияси

Полиция терговни синчковлик билан олиб борганда эди, у панжара ортига тушмасди

Полиция терговни синчковлик билан олиб борганда эди, у панжара ортига тушмасди

“The Guardian” газетасининг ёзишича, АҚШда ўзганинг жинояти учун 30 йил турмада ўтирган шахс оқланди.

Суд 1991 йилдан буён қамоқда ўтирган 62 ёшли Жерри Томасга нисбатан чиқарилган ҳукмни бекор қилди. У 1987 йилда детройтлик аёлнинг полицияга шикояти сабабли ҳибсга олинган эди. 

Аёлнинг таъкидлашича, унга озиқ-овқат дўкони ёнида ҳужум уюштирилган. Суд жараёнида жабрланувчи Томасни жиноятчи сифатида тан олган.

Гарчи, полиция аниқ далилларга ҳамда гувоҳларга эга бўлмаса-да, Томасни қотиллик учун ҳужум қилишда айблаб 50 йилга қамаб юборганди. 

2010 йилга келиб ушбу иш билан “The Innocence Project” нотижорат юридик ташкилоти шуғуллана бошлади. Ташкилот ноҳақ қамалган инсонларни оқлаш билан шуғулланиб келади.

“Жабрланувчи аллақачон ҳаётдан кўз юмган, шу боис ишни қайта кўриб чиқишнинг имкони йўқ”, дейди “The Innocence Project” вакили Жейн Пучер. Унинг таъкидлашича, агар полиция терговни синчковлик билан олиб борганда эди, Томас панжара ортига тушмасди.

1 896
ЎзА