ЎзА Ўзбек

25.07.2018 12:41 Чоп этиш версияси

Покистоннинг Кветта шаҳрида портлаш

Покистоннинг Кветта шаҳрида портлаш
Бугун эрталаб Покистоннинг Кветта шаҳрида портлаш содир этилган.

“Geo“ телеканалининг хабар беришича, мамлакатда парламент сайловлари ўтказилаётган кунда содир бўлган портлаш оқибатида 22 киши ҳалок бўлган. Ҳодисада жабрланган 30 нафар одам зудлик билан шифохонага етказилган.

photo5386638886635153790.jpg

ОАВ маълумотларига кўра, портлаш патрул хизматини олиб бораётган полиция автомобили ёнида содир бўлган. Ҳодисага дахлдор бошқа тафсилотлар ҳозирча маълум эмас.

Эслатиб ўтамиз, бугун Покистонда парламент сайловлари ўтказилмоқда. Мамлакатдаги сайлов участкалари маҳаллий вақт билан соат 8:00да очилган.

Марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, 105 миллион покистонлик сайловда иштирок этиши кутилмоқда.

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА
5 525