ЎзА Ўзбек

15.02.2019 10:47 Чоп этиш версияси

Покистонга молиявий ёрдам кўрсатилади

Покистонга молиявий ёрдам кўрсатилади

Халқаро валюта жамғармаси Покистонни иқтисодий қўллаб-қувватлашга тайёр, аммо...

Халқаро валюта жамғармаси Покистонни иқтисодий қўллаб-қувватлашга тайёр, аммо иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишни талаб қилади, дея таъкилади Фонд бошқаруви директори Кристин Лагард. Ташкилот раҳбарлари Покистон Бош вазири Имрон Хон билан музокаралар ўтказиб, шундай қарорга келишган. 

Халқаро валюта жамғармаси маълумотларига кўра, бугун Покистонга молиявий ёрдам кўрсатиш ҳар қачонгидан ҳам зарур. Сабаби мамлакат иқтисодиёти кенг кўламли ислоҳотлар ўтказишни талаб этмоқда. 

2013 йили Покистон ХВЖдан 5,3 миллиард долларлик кредит олган. Мамлакат асосий даромадини қишлоқ хўжалиги ва ишлаб чиқаришдан олади. Ўз навбатида, Фонд солиқ тизимини кенгайтириш ва иқтисодиётни ривожлантириш учун мўлжалланмаган харажатлар учун маблағ йўналтирмасликни талаб этиш ҳуқуқига эга. 

Маълумки, ХВФ давлат тўлов балансида камомадли қисқа ва ўрта мудатли кредитлар беради. Ушбу маблағ бир қатор шартлар ва тавсиялар орқали йўналтирилади. 

Олимжон Жумабоев, ЎзА​​
2 066