ЎзА Ўзбек

23.05.2020 Чоп этиш версияси

Покистонда самолёт ҳалокати қурбонлари 97 кишига етди

Покистонда самолёт ҳалокати қурбонлари 97 кишига етди

Покистоннинг Синд вилояти соғлиқни сақлаш вазирлиги Карачи аэропорти яқинида Airbus A-320 йўловчи самолётининг ҳалокати оқибатида 97 киши қурбон бўлганини тасдиқлади.

“Ҳаво кемасида жами 99 киши бўлган. 97 киши ҳалок бўлган. Икки киши тирик қолган“, — деб ёзади вазирлик матбуот котиби Миран Юсуф Twitterда. Шунингдек, у ҳозирга келиб 19 кишининг жасади аниқланганини ёзган.

Ҳалокат содир бўлган жойда қутқарув-қидирув операцияси давом этмоқда. Авиакомпаниянинг маълум қилишича, самолёт бортида 91 йўловчи ҳамда саккиз нафар экипаж аъзоси бўлган.

Бундан аввалроқ федераль авиация вазири Ғулом Сарвар Хон фожиа оқибатида 90 киши ҳалок бўлганини маълум қилган эди. Хабарда таъкидланишича, самолёт қулаган уйда истиқомат қилаётган одамлар ҳам жабрланган. Дастлабки маълумотларга кўра, 30 киши касалхонага етказилган.

Ҳалокат сабабларини аниқлаш бўйича махсус комиссия иш бошлагани маълум қилинди.

1 427
ЎзА