ЎзА Ўзбек

30.08.2019 Чоп этиш версияси

Покистонда “Ғазнавий” баллистик ракетаси синовдан ўтказилди

Покистонда “Ғазнавий” баллистик ракетаси синовдан ўтказилди

Покистон “Ғазнавий” баллистик ракетасини синовдан ўтказди. У турли ядро каллакларини ташиб, 290 километрлик масофани забт эта олади. Покистон қуролли кучлари вакили, генерал-майор Асиф Ғафур бу ҳақда Твиттерда маълумот берган.

Ғафур мамлакат Президенти ва бош вазири номидан ҳарбийларни “Ғазнавий”нинг муваффақиятли синови билан табриклаган.

3 793
ЎзА