ЎзА Ўзбек

20.09.2019 Чоп этиш версияси

Покистон ва Афғонистон чегарасидаги Торхам назорат-ўтказиш пункти расман очилди

Покистон ва Афғонистон чегарасидаги Торхам назорат-ўтказиш пункти расман очилди

Покистон бош вазири Имрон Хон Афғонистон билан чегарадаги Торхам назорат-ўрказиш пунктини расман очди. Мамлакатдаги “Dawn” ахборот агентлиги хабарига кўра, очилиш маросимида Имрон Хон мазкур пункт икки давлатнинг иқтисодий ҳамкорлигида янги имкониятларни вужудга келтиришини таъкидлади.

Бош вазирнинг маълум қилишича, сентябрнинг бошидан жорий қилинган тест режими амалиётидаёқ икки давлат ўртасидаги маҳсулот айланиши 50 фоизга ошган. 

2 035
ЎзА