Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

15.07.2018 01:03 Чоп этиш версияси

Покистон мотам тутмоқда: БМТ Хавфсизлик кенгаши террор ҳужумни қоралади

Покистон мотам тутмоқда: БМТ Хавфсизлик кенгаши террор ҳужумни қоралади БМТ Хавфсизлик Кенгаши 13 июл куни Покистоннинг Мастунг шаҳрида содир этилган, камида 128 кишининг ҳаётига зомин бўлган террорчилик ҳаракатини кескин қоралади. Бу ҳақда Кенгаш баёнотида қайд этилган.

Geo Tv каналининг хабар беришича, ўзини ўлимга маҳкум этган террорчининг портловчи қурилмани ишга тушириши оқибатида 128 киши ҳалок бўлган ва 120 нафар фуқаро жароҳатланган. Ассошиэйтед Пресснинг маълумотларига қараганда, “Ислом давлати” террор ҳаракати портлашни ўз зиммасига олган.

“Хавфсизлик Кенгаши аъзолари камида 128 киши ҳалок бўлган ва 200 га яқин кишининг жабрланишига сабаб бўлган Мастунгдаги 13 июль куни содир этилган энг жирканч ва қўрқоқона террор ҳужумини кескин қоралайди”, - дейилади баёнотда.

Кенгашнинг иштирокчи давлатлари “Яқинини йўқотган оилаларга ва Покистон ҳукуматига чуқур таъзиясини билдиради ва жароҳатланганларнинг тезроқ тузалиб кетишини тилайди”. Хавфсизлик Кенгаши “терроризмни барча шакл ва кўринишларида халқаро тинчлик ва хавфсизликка жиддий таҳдид”, деб ҳисоблайди.

Хавфсизлик Кенгаши, айбдорлар, ташкилотчилар ва терроризм ҳаракатлари ҳомийларини жазога тортилиши лозимлигини қайд этар экан, халқаро келишувларга мувофиқ барча мамлакатларни Покистон ҳукумати ва бошқа барча тегишли органлари билан фаол ҳамкорлик қилишга ундаган.

6 250