ЎзА Ўзбек

22.05.2020 Чоп этиш версияси

“Покистон ҳаво йўлларига” қарашли йўловчи самолёти ҳалокатга учради

“Покистон ҳаво йўлларига” қарашли йўловчи самолёти ҳалокатга учради

РИА Новости тарқатган хабарда айтилишича, ҳаво лайнери Карачи шаҳридаги халқаро “Жинна” аэропорти яқинида қулаб тушган. Авиаҳалокат оқибатида ҳалок бўлганлар сони аниқланмоқда.

Ҳаво кемаси Лахор – Карачи рейси бўйича парвозни амалга ошираётган бўлган. Самолёт бортида 95 киши бўлган.

Маҳаллий аҳоли вакиллари самолёт одамлар яшайдиган уйлар устига қулаб тушганини таъкидлашмоқда.

“Покистон ҳаво йўллари” авиакомпанияси ҳам Airbus A-320 йўловчи самолёти Карачида ҳалокатга учраганини тасдиқлади.

“Покистон ҳаво йўллари” Покистон миллий авиаташувчиси ҳисобланади. Компания давлатга қарашли бўлиб, 56 йўналиш бўйича парвозларни амалга ошириб келади.

3 185
ЎзА