Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

03.06.2018 10:27 Чоп этиш версияси

Пластик чиқиндилар сабабли сув жониворлари ҳаёти жиддий хавф остида қолмоқда

Пластик чиқиндилар сабабли сув жониворлари ҳаёти жиддий хавф остида қолмоқда
The Independent нашрининг ёзишича Тайланд жанубида 80 та пластик халтачани ютиб юборган делфин нобуд бўлган. Уни қутқаришга ҳаракат қилган зоологларнинг таъкидлашича, жониворнинг ошқозони ва халқумида жами оғирлиги саккиз килограмм бўлган пакетлар тиқилиб қолган ва бу озуқани ютиш ҳамда ҳазм қилишга тўсқинлик қилган.

xw_1369930.jpg

Биолог-океанограф Тон Тамронгнавасаватнинг қайд этишича, ҳар йили Тайландда пластик чиқиндилар сабабли 300 дан кўпроқ дельфин, тошбақа ва кит каби сув ҳайвонлари ҳалок бўлади. 

1484664751_black-sea-dolphins.jpg

Қора дельфинларнинг узунлиги саккиз метргача, вазни эса уч тоннагача етиши мумкин. Улар дўстона характери билан ажралиб туради ва катта тўдаларга бирлашиб узоқ масофаларга кўчиб яшайдилар.

Маълумотларга қараганда ҳар йил дунё океанига 8 млн тонна пластик ташланади. Хитой, Индонезия, Филиппин, Ветнам ва Таиланд - атроф-муҳитга энг кўп зарар етказаётган мамлакатлар саналади. Бу беш давлат хиссасига барча пластик чиқиндиларни ярмидан ортиғи тўғри келади. Мутахассисларнинг хисоб китобларига қараганда агар тез орада жиддий ечимлар топилмаса, 10 йилдан сўнг дунё океанларидаги пластик чиқинди ҳажми уч баробарга ортади. 

4bmya00940014brsyg_800C450.jpg

Сал аввалроқ, дунёнинг энг чуқур жойи бўлган Мариана ботиғида, 10 км дан кўпроқ чуқурликда ҳам пластик пакет аниқлангани хабар берилганди. Япониянинг ер ва денгизни ўрганиш бўйича фанлар ва технологиялар агентлиги лойиҳаси JAMSTEC тадқиқотчиларининг фикрича, ушбу топилма океаннинг қанчалик катта кўламда ифлосланганини яққол далилидир. 
30 йил давом этган лойиҳа доирасида тадқиқотчилар океаннинг энг чуқур жойларида 3 мингдан кўпроқ турли чиқинди аниқлашган. 

10560-ccf7fc-620x420.jpg

Олимлар пластик чиқиндилар чуқур сув ости экотизимларига тузатиб бўлмас зиён етказиши мумкинлигидан хавотирда.

Н. Тошпўлатова, ЎзА
6 496