Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

01.05.2018 10:56 Чоп этиш версияси

Перунинг собиқ президенти ва унинг рафиқаси озодликка чиқди

Перунинг собиқ президенти ва унинг рафиқаси озодликка чиқди Ўтган ҳафтада Перу конституцион суди собиқ давлат раҳбари ва унинг рафиқасини озодликка чиқариш бўйича даъвони қаноатлантирди. Шундан сўнг ҳибсдаги Ольянта Умала ва Надин Эреди оилавий жуфтлиги озодликка чиқарилди. Аммо бу билан улар алоқадор жиноий иш ёпилмайди, тергов давом этади.

Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

Ўтган 2017 йилнинг июль ойида суд қарори асосида Перунинг собиқ президенти ( Ольянта Умала 2016 йил июль ойида президентликдан кетган) ва унинг рафиқаси ҳибсга олиниб, бошқа-бошқа қамоқхоналарга жойлаштирилган эди.

Суриштирув-тергов маълумотларига кўра Ольянта Умала 2006-2011 йилларда Перу миллий партиясининг сайловолди кaмпаниясини молиялаштириш учун Венесуэла ҳукумати ва қатор йирик компания ва фирмалардан олган пул маблағларини ноқонуний ўзлаштирган. 

2015 йилда Перу прокуратураси Надин Эредини ҳам турмуш ўртоғи Ольянта Умаланинг ноқонуний ишларида алоқадорликда айблаб, унга нисбатан тергов ҳаракатлари бошлаган эди.

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА
4 500