ЎзА Ўзбек

11.02.2019 12:34 Чоп этиш версияси

Пентагон раҳбари эълон қилинмаган ташриф билан Афғонистонга келди

Пентагон раҳбари эълон қилинмаган ташриф билан Афғонистонга келди АҚШ Мудофаа вазири вазифасини бажарувчи Патрик Шенахен Афғонистонга эълон қилинмаган ташриф билан келди.

Ташриф давомида Шенахен Афғонистон Президенти Ашраф Ғани билан учрашади. Учрашувда Патрик Шенахен ўтган ойда АҚШ ва Толибон вакиллари ўртасида бўлиб ўтган 17 йиллик можарога ечим топиш бўйича музокаралар ҳақида Афғонистон ҳукумати билан гаплашиб олади. АҚШ ва Толибон ўртасидаги музокараларда Афғонистон ҳукумати қатнашмаган эди.

“Афғонистон ҳукумати Афғонистон масалалари бўйича муҳокамада иштирок этиши шарт“, дейди Шенахен журналистларга берган интервьюсида.

Толибон Афғонистон Президенти Ашраф Ғани билан тўғридан-тўғри музокара қилишдан бош тортган ва уни Ғарбнинг “қўғирчоғи“ деб атаган. Аммо Вашингтон томони Афғон ҳукумати мамлакат тинчлиги йўлида олиб борилаётган ҳар қандай музокарада иштирок этиши керак, деб ҳисоблайди.

ЎзА
1 825