ЎзА Ўзбек

30.07.2018 11:08 Чоп этиш версияси

Пекинда микроавтобус ҳалокатга учради. Қурбонлар бор

Пекинда микроавтобус ҳалокатга учради. Қурбонлар бор
Бугун Хитой пойтахтида микроавтобус иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида 5 киши ҳаётдан кўз юмди.

Пекин транспорт полицияси маълумотларига асосланиб, бу ҳақда РИА Новости хабар беради.

Маълум бўлишича, Пекиннинг Чаоян туманидаги 5-транспорт ҳалқасида ҳаракатланаётган микроавтобус тўхтаб турган йўл таъмирловчи транспорт воситасига келиб урилган. Оқибатда микроавтобусдаги беш йўловчининг бари воқеа жойида ҳалок бўлган, жароҳатланган ҳайдовчи шифохонага етказилган. 

Ҳозирда ЙТҲ сабаблари ўрганилмоқда.

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА
2 706