ЎзА Ўзбек

14.12.2017 13:10 Чоп этиш версияси

Париж циркларида ёввойи ҳайвонлар бўлмайдими энди?

Париж шаҳри маҳаллий депутатлари ҳамда атроф-муҳит ҳимоячилари шаҳар циркларида ёввойи ҳайвонлар иштирокида томошалар қўйишдан воз кечиш ва уларни қийнамасликни ёқлаб чиқмоқда. Бу ҳақида матбуотда чоп қилинган хабарларда ёзилишича, шаҳар вакиллари циркларда ёввойи ҳайвонлардан фойдаланишни давлат томонидан тақиқлашни талаб қилишмоқда.

Бу мавзудаги муҳокамаларнинг авж олишига жорий йилнинг ноябрь ойида бир йўлбарснинг циркдан қочгани ва унинг тутиб ўлдирилгани сабаб бўлмоқда.

Циркларда ҳайвонларга ёмон муносабатда бўлиниши, намойишларга ўргатиш учун уларнинг қийналиши, йўқолиб бораётган айрим ҳайвон турларининг цирк қафасларида умрини ўтказаётгани парижликларга умуман ёқмаётгани маълум қилинган.

Париж шаҳри вакиллари ушбу мавзуда цирк раҳбарлари билан ҳам учрашувлар ташкиллаштиришни режалаштирмоқда.

Зебинисо Рўзиева тайёрлади

9 220