ЎзА Ўзбек

12.01.2019 14:01 Чоп этиш версияси

Париж марказида портлаш содир бўлди

Париж марказида портлаш содир бўлди Франция пойтахти Париж шаҳрида катта портлаш содир бўлди. Портлаш шаҳарнинг «тўққизинчи туман»и ҳудудида рўй берган ва оқибатда атрофдаги бир қанча бинолар ва автомобиллар жиддий зарар кўрган.

Париж полициясининг билдиришича, мазкур ҳудудда жойлашган новвойхонада газ портлаши оқибатида ёнғин келиб чиққан ва бир нечта одам жароҳатланган, ҳеч ким ҳалок бўлмаган.

ЎзА
2 720