ЎзА Ўзбек

15.01.2020 Чоп этиш версияси

Париж аҳолиси яна норозилик намойишларига чиқди

Париж аҳолиси яна норозилик намойишларига чиқди

Париж аҳолиси ҳукуматнинг пенсия ислоҳотига қарши яна норозилик намойишларига чиқди. РИА Новости хабарида айтилишича, намойишда мингдан ортиқ одам иштирок этган, улар орасида тиббиётчилар, ўқитувчилар, почтачилар ва бошқа касб эгалари бор.

Таъкидланишича, намойиш тинч вазиятда ўтган, тартибсизликлар кузатилмаган. Маълумот учун, 11 январда мамлакат бош вазири Эдуар Филипп ҳукумат пенсия ёшини ошириш бўйича бандни вақтинчалик истисно тутишга қарор қилгани бўйича баёнот берганди.

1 530
ЎзА