ЎзА Ўзбек

13.04.2020 Чоп этиш версияси

Пандемиядан кейин дунё қандай бўлади?

Пандемиядан кейин дунё қандай бўлади?

Дунё мамлакатлари коронавирус пандемиясидан кейин кўпроқ ўзлари ҳақида ўйлайдиган бўлади, маҳаллийлашув тенденцияси кучаяди, деди АҚШнинг Россиядаги савдо палатаси раҳбари Алексис Родзянко РИА Новостига берган интервьюсида.

“Менинг фикримча, алоҳидалик тенденциси кучаяди. Савдо нуқтаи-назаридан олиб қараганда чегаралар ва жисмоний алоҳидалик аҳамияти аниқ белгиланади “, — дея таъкидлади у.

Шу билан бирга, Алексис Родзянконинг таъкидлашича, глобализация мавзуси келгусида ҳам кун тартибидан тушмайди, “бироқ қандайдир доирадаги глобализация” мавзуси кўпроқ муҳокама этилади.

1 525
ЎзА