ЎзА Ўзбек

30.04.2020 Чоп этиш версияси

​Падемия вақтида онлайн халқаро кинофестивал ўтказилади

​Падемия вақтида онлайн халқаро кинофестивал ўтказилади
Нью-Йоркнинг “Tribeca Film Festival” кинофестивали “YouTube” билан ҳамкорликда “We Are One” онлайн кинофестивалини ўтказади.

“Tribeca” сайтида келтирилган хабарга кўра, 29 майдан 7 июнга қадар бўлиб ўтадиган онлайн-фестивалда 20 дан ортиқ халқаро кинофорумлар иштирок этади.

Фестивал доирасида томошабинлар “YouTube” канали орқали турли жанрлардаги: ҳужжатли, ўйинли, анимацион ва мусиқали фильмларни бепул томоша қилишлари мумкин.

Шу билан бирга ташкилотчилар рақамли формат кинофестивал ўрнини тўлақонли боса олмаслигини, пандемия тугаганидан кейин кинофестивал тўлиқ дастур асосида қайта ўтказилишига умид қилмоқда.

1 292
ЎзА