Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

05.01.2018 15:09 Чоп этиш версияси

Қозоғистонликлар 3 минг дона ўқотар қуролни ихтиёрий равишда топширди

Қозоғистонликлар 3 минг дона ўқотар қуролни ихтиёрий равишда топширди
2017 йилнинг апрель ойидан декабрь ойига қадар Қозоғистон ҳудудида аҳолидан ноқонуний равишда сақланаётган ўқотар қуроллар, ўқ-дорилар ва портловчи моддаларни сотиб олиш бўйича акция ўтказилган. 

Бу ҳақда “Казинформ” халқаро ахборот агентлиги Қозоғистон Республикаси ички ишлар вазирлиги департаменти бошлиғи Алмас Садубаевга асосланиб хабар қилди.

Акция натижасида 2,1 минг киши ички ишлар идораларига мурожаат қилиб, 3 минг дона ўқотар қурол, 60 мингдан ортиқ ўқ ва 14 килограмм портловчи моддаларни ихтиёрий равишда топширган. 

Садубаевнинг таъкидлашича, мазкур тадбир 2012 йилдан бери ўтказилиб келади. “Ўтган беш йил мобайнида қурол-яроқ билан боғлиқ жиноятларнинг 55 фоизга қисқаргани мазкур чора-тадбирларнинг самадорлигини кўрсатмоқда", қўшимча қилган у.

2 930