ЎзА Ўзбек

29.08.2020 Чоп этиш версияси

Қозоғистондаги бир қатор ОТМлар фаолияти вақтинчалик тўхтатиб қўйилди

Қозоғистондаги бир қатор ОТМлар фаолияти вақтинчалик тўхтатиб қўйилди

Қозоғистон Республикаси Таълим ва фан вазирлиги бир неча университетларнинг ўқув фаолияти учун лицензиясини тўхтатилгани ҳақида хабар берди.

Бунинг сабаби бир қатор университетларни қайта текширганда аниқланган таълим тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилиши деб изоҳланмоқда.

«Олмаота» университети, «Кайнар» Академияси, Олмаота иқтисодиёт ва статистика академияси, А.Қуатбеков номидаги Халқлар дўстлиги университети, “Silkway” Халқаро университетларида ўтказилган такрорий текширув натижаларида таълим соҳасидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги аниқланган.

Шу муносабат билан таълим муассасалари лицензиясида аниқланган камчиликлар бартараф этилгунга қадар уларнинг фаолияти тўхтатилган.

Шунингдек, «Кайнар» Академияси ва “Silkway” халқаро университетининг текшириш натижалари устидан шикоят бўлганлиги сабаб, текшириш натижалари судда кўриб чиқилаётгани айтилган. Суд жараёнлари якунлангач, тегишли чоралар кўрилиши маълум қилинган.

Бундан ташқари, М.Х.Дулати номидаги Тараз ҳудудий университетида «ҳуқуқ» (бакалавр) йўналиши бўйича лицензия иловаси амал қилиши тўхтатилган.

Қозоғистон Республикаси Таълим ва фан вазирлиги абитуриентларга қонунчиликка мувофиқ таълим фаолияти учун лицензия амал қилиши тўхтатилган тақдирда, ОТМ 2020-2021 ўқув йили учун қабулни амалга ошира олмаслигига эътибор қаратишни маълум қилган.

2 688
ЎзА