Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

03.04.2018 09:47 Чоп этиш версияси

Қозоғистонда ёққан қорнинг нега сариқ тусда бўлгани маълум бўлди

Қозоғистонда ёққан қорнинг нега сариқ тусда бўлгани маълум бўлди Ўтган ҳафтада Қозоғистоннинг жанубий ҳудудларида сариқ қор ёққани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Маҳаллий аҳоли табиатнинг бу ҳодисасидан хавотирга ҳам тушди.

"Казинформ" ахборот агентлигининг ёзишича, сариқ қор воқеаси билан боғлиқ ҳеч қандай ваҳимага ўрин йўқ.

Хабарда қайд этилишича, Жанубий Қозоғистон экологик хавфсизлиги маркази мутахассислари мамлакат жанубида ёғган сариқ қор зиёнсиз, деган хулоса келган.

Бунга сабаб лаборатория таҳлилида сариқ қор намунасида ҳеч қандай зарарли моддалар топилмаган.

Ёғингарчилик арафасида тоғ жинслари зарралари ва қум чанглари билан билан эсган шамол қорнинг сариқ тусда бўлишига сабаб бўлган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда Украинада ҳам сариқ қор ёққан эди.

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА
9 672