Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

04.04.2018 17:55 Чоп этиш версияси

Қозоғистонда яна битта йўловчи автобуси ёниб кетди

Қозоғистонда яна битта йўловчи автобуси ёниб кетди Куни кеча Аяғоз-Семей трассасида йўловчи автобуси ёниб кетди, деб хабар беради Казинформ.

Хабарда қайд этилишича, фавқулодда ҳодиса Жармин туманида юз берган.

Аяғоз-Семей трассасида ҳаракатланаётган йўловчи автобуси техник носозлик туфайли йўлда тўхтаб қолади. Шундан сўнг барча йўловчилар бошқа автобусга ўтказилиб, манзилга етказилади. Бузилиб қолган автобусда фақат икки ҳайдовчи қолган. Улар техник носозликни бартараф эта олмагач, автобусни ташлаб, ортга қайтади. Шунинг учун ҳам ёнғин чиққанда салонда ҳеч ким бӯлмаган.

Ёнғин сабаблари маълум эмас. Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар йўқ.

Маълум қилинишича, ёнган автобус Аяғоз автопаркига тегишли бўлган.

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА
10 987