Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

03.07.2018 12:17 Чоп этиш версияси

Қозоғистонда Республика Космик алоқалар маркази юбилейини нишонлади

Қозоғистонда Республика Космик алоқалар маркази юбилейини нишонлади
Маълумки, инсоннинг космосга қадам қўйган старт майдончаси-“Бойқўнғир” космодроми Қозоғистон давлати ҳудудида жойлашган, Космосга парвоз қилган юзга яқин фазогирлар сафида уч нафар қозоқ миллатига мансуб космонавтнинг борлиги ҳам эътиборли далиллардандир.

Мустақиллик йилларида қардош мамлакат космосни тадқиқ қилиш салоҳиятини сақлаб қолиш мақсадида жиддий тадбирлар кўрди. Жумладан, Космик алоқалар маркази тузилди. Бу саьй-ҳаракатларнинг ҳаммаси оламшумул тадқиқотларни Қозоғистон манфаатларига хизмат қилишидан иборат эди. Шунингдек, “KazSat-2R” космик алоқалар тизимини ислоҳ қилиш мақсадида тузилган Космик алоқалар маркази Қозоғистон ҳудудларида жойлашган тўрт мингдан зиёд йўлдош стансиялар ўртасида алоқаларни тартибга солишга мўлжалланган. 

photo5321364815484136467.jpg

Давлат даражасида қабул қилинган “Рақамли Қозоғистон” дастурида бу юмушларни амалга ошириш учун катта миқдордаги маблағ сарфланиши кўзда тутилган. Лойиҳа мамлакатнинг йўлдош алоқалар тармоғини узлуксиз ишлашини ва телерадио эшиттиришларини юқори сифатли бўлишини таьминлайди. Ҳозирча беш йиллигини нишонлаётган марказ ушбу дастурни тўлиқ амалга оширишни ўз олига мақсад қилиб олган. Бу ҳақида Казинформ ахборот агентлиги хабар беради.

Дилобар Маматова, ЎзА
3 037