ЎзА Ўзбек

30.06.2020 Чоп этиш версияси

Қозоғистонда коронавирусга чалинган вазир вазифасидан озод этилди

Қозоғистонда коронавирусга чалинган вазир вазифасидан озод этилди
Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаевнинг фармони билан Елжон Биртанов мамлакат соғлиқни сақлаш вазири лавозимидан бўшатилди. Унинг ўрнига аввал мамлакат соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажариб турган Алексей Сой тайинланди, деб хабар қилади «Sputnik».

Бундан аввалроқ Биртанов коронавирусга чалинган эди, у ҳозир касалхонада ётибди. Собиқ вазирнинг аҳволи ўрта оғир, деб баҳоланмоқда.

Биртанов Facebookдаги саҳифасида касаллик даврида ўз вазифасини тўлиқ бажара олмаётганини маълум қилган эди. Собиқ вазирнинг қўшимча қилишича, айни пайтда соҳага тўлақонли раҳбар керак.

1 069
ЎзА