ЎзА Ўзбек

01.08.2020 Чоп этиш версияси

Қозоғистонда коронавирус юқтириш ҳоллари камаймоқда

Қозоғистонда коронавирус юқтириш ҳоллари камаймоқда

Қозоғистонда 4 кундан бери коронавирус юқтириш ҳоллари камаймоқда, дейилади «Казинформ» хабарида.

Таъкидлаш жоизки, қаторасига тўртинчи кун Қозоғистонда янги ҳолатлар аниқланиш суръати пасайиб бормоқда. Хусусан, 28 июль куни 1544 нафар одам ушбу инфекцияга чалинган бўлса, 29 июлда 1472 та ҳолат қайд этилган, 30 июль куни эса бу кўрсатгич 1414 тагача пасайган.

Эслатиб ўтамиз, 28 июль куни Қозоғистон Бош вазири Асқар Мамин мамлакатдаги эпидемиологик вазият ва коронавирус инфекциясига қарши кураш чораларига бағишланган ҳукумат йиғилишида 5 июль куни жорий қилинган карантин чора-тадбирлари натижа бергани ва ушбу даврда эпидемиологик вазият барқарорлашиб, тиббий ташкилотларнинг иш юкламаси сезиларли даражада камайганини маълум қилганди.

Ўз ўрнида мамлакат Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Сой 2 августда карантин даври тугаса ҳам, кўплаб чекловчи чоралар кучда қолишини маълум қилди, дейилади хабарда.

1 588
ЎзA