ЎзА Ўзбек

18.03.2020 Чоп этиш версияси

Қозоғистонда коронавирус юқтирганлар сони 35 нафарга етди

Қозоғистонда коронавирус юқтирганлар сони 35 нафарга етди

Қозоғистонда яна 2 киши коронавирус юқтирганлиги маълум бўлди, дейилади “Kazinform” хабарида.

Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, Олмаотада яна иккита Covid-19 вирусини юқтириш ҳолати тасдиқланган.

Бугунги кунга қадар Қозоғистонда коронавирус билан касалланганлар сони 35 кишига етди. Уларнинг 17 нафари Олмаота, 18 нафари Нур-Султонда эканлиги маълум қилинган. 

1 480
ЎзА