ЎзА Ўзбек

12.02.2019 09:44 Чоп этиш версияси

Қозоғистонда фуқаролик ҳуқуқий ишларининг бир қисми нотариуслар томонидан кўрилади

Қозоғистонда фуқаролик ҳуқуқий ишларининг бир қисми нотариуслар томонидан кўрилади

Қозоғистонда шу пайтгача судда кўриб келинган фуқаролик ҳуқуқий ишларининг бир қисми нотариуслар томонидан кўриладиган бўлди. Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, бу суд юкламасини енгиллатиш ва жиноий кодексни янада мукаммаллаштиришни назарда тутган қонун доирасида амалга оширилди.

Жумладан, низоли вазиятга асосланмаган қарздорлик ҳолатлари ҳам нотариуслар томонидан кўрилади. Мазкур қонун Президент Назарбоев томонидан 21 январда имзоланган.​​

ЎзА
1 176