Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

24.02.2018 17:28 Чоп этиш версияси

Қозоғистонда биринчи криптобиржа очилади

Қозоғистонда биринчи криптобиржа очилади
Рақамли технологиялар ва криптосаноат уюшмаси – DIGITAL NETWORK президенти Олжас Муртазиннинг маълум қилишича, 2018 йилда уюшма Қозоғистондаги дастлабки криптобиржа ҳамда биринчи қонуний крипто айирбошлаш пункти очилишида иштирок этади. Бу ҳақда жума куни Казинформ хабар тарқатди.

Унинг қайд этишича, уюшма Қозоғистоннинг миллий компаниялари, йирик ва кичик бизнес вакиллари билан блокчейн технологияларини амалга татбиқ этиш йўналишида ҳамкорлик қилиш истагида. 

“Шу билан бирга криптобиржа ва крипто айирбошлаш масалалари бўйича Миллий банк раиси Данияр Акишев билан учрашув ўтказиш режалаштирилмоқда. Бу йўналишда биз ҳаракатлар режасини ишлаб чиқдик”, деган Муртазин.

ЎзА
8 406