ЎзА Ўзбек

04.09.2020 Чоп этиш версияси

Қозоғистонда бир суткада 481 кишида пневмония қайд этилди

Қозоғистонда бир суткада 481 кишида пневмония қайд этилди

3 сентябрь куни Қозоғистонда пневмония билан касалланиш бўйича 481 та ҳолат қайд этилди, 58 киши соғайиб чиқди, 4 киши вафот этди, деб хабар берди Kazinform агентлиги coronavirus2020.kzга асосланиб.

1 августдан бери Қозоғистонда пневмония билан касалланиш бўйича жами 26 минг 803 та ҳолат аниқланган, 305 киши ушбу хасталикдан вафот этган, 5 минг 831 киши даволаниб чиққан.

2 491
ЎзА